Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Мадридда намойиш этилди

Дата: 16:56, 27-01-2016.

Ташкент. 27 января. УзТАГ – Ўзбекистон ўз туристик салоҳиятини “FITUR-2016” халқаро сайёҳлик кўргазмасида намойиш этди. Ушбу тадбир январ бошида Мадридда (Испания) бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК маълум қилишларича, мамлакат имкониятлари ягона миллий стендда тақдим этилган. “FITUR 2016”да республикадан El Mundo Tour, Orient Voyages, Ulysse Tour, C.A.T.I.A. Silk Road Destinations туристик компаниялари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси қатнашдилар.

Жорий йилда “FITUR” таниқли испан туризм кўзгазмаси 36 марта ўтказилди ва у етакчи халқаро туристик тадбирлардан бири саналади.

“FITUR 2016”нинг Испания пойтахтидаги майдонларида 10 минг компания тақдим этилди, кўргазмага 130 минг атрофида соҳа вакиллари ва экспертлари иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: