Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳрида янги телеканал иш бошлади

Дата: 15:28, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Жиззах шаҳрида 2014 йилинг 21 мартидан эътиборан янги нодавлат телеканали - Jizzax TV 2 иш бошлади. Янги каналнинг эфири Жиззахда Наврўз байрамига бағишланган тадбирлар трансляциясидан бошланди, дея хабар беради gazeta.uz Жиззах шаҳри ҳокимиятига асосланган ҳолда.
Jizzax TV 2 январ ойидан бошлаб тест режимида ишлаб турган эди. Канал таъсисчиси “Бахтиёр-Шахбоз” ишлаб чиқариш фирмаси ҳисобланади.
Янги телеканал кўрсатувларини нафақат Жиззах вилояти, балки қўшни Сирдарё вилояти аҳолиси ҳам кўриши мумкин. Jizzax TV 2 кўрсатувлари тижорат ва кўнгилочар дастурларидан иборат бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: