Ўзбекларнинг Мўйноқи дунёдаги энг мудҳиш жойлардан бири сифатида тан олинган
Тошкент. 6 январь. ЎзТАГ – Орол денгизи минтақасидаги ўзбек Мўйноқи Fox News телеканали версиясига кўра, дунёдаги энг мудҳиш жойлардан бири сифатида тан олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.
Мўйноқ 11-ўринни эгаллади. Рейтингни тузувчиларнинг маълумотларига кўра, бу инсоният айби билан содир этилган экологик фалокатнинг ёрқин ифодасидир.
Эслатиб ўтамиз, илгари Орол денгизи сайёрамизнинг энг йирик кўллари орасида 4-ўринда бўлган. Бироқ бугунги кунда у 90 фоизга қуриган. Орол денгизи фожиаси дунёда бир неча бор энг мудҳиш экологик фалокатлардан бири сифатида тан олинган.
Сурат манбаи: advantour.com