Жаҳон банки қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун Ўзбекистонга 200 миллион доллар миқдорида кредит ажратди

Дата: 16:58, 26-03-2019.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 миллион доллар миқдорида кредит ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маблағлар Фарғона водийсида микро, кичик ва ўрта корхоналарни (МКЎК) қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади. Лойиҳа 21 март куни Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан тасдиқланган бўлиб, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 200 миллион долларлик кредити ҳисобига амалга оширилади ", - деб таъкидлади банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабарида.

Офис раҳбари Хидеки Морининг фикрига кўра, ушбу лойиҳа ўз бизнесини кенгайтириш, унинг рентабеллигини ошириш ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан 20 мингга яқин янги иш ўринларини яратишга ёрдам беради.

"Лойиҳа Фарғона водийсининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида МКЎКни ривожлантириш учун техник ёрдам ва молиявий хизматлар (кредитлар) тақдим этади. Қишлоқ жойларда истиқболли тармоқларда ишлаётган тадбиркорларга ёрдам беради, корхоналарда ишлаб чиқариш-таъминоти занжирларини йўлга қўйиш ва вилоят шаҳарлари бозорларидан, Ўзбекистоннинг ва Марказий Осиёнинг бошқа иқтисодий марказларида фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашилади", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки Ўзбекистондаги умумий қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган 19 та лойиҳани амалга оширмоқда. Улар макроиқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳарсозлик, сув таъминоти ва санитария соҳаларини такомиллаштириш орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашмоқда.

Сурат манбаи: 1prof.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: