Жаҳон банки “қийин даврлар” давом этиши ФРТ ставкаларининг ошишини кутмоқда

Дата: 17:13, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Жаҳон банки 2015 йилда дунё иқтисодиёти ўсиш прогнозини пасайтирди ва айни пайтда мамлакатларни хом-ашё нархлари паст бўлишига кўникиш ва америка Федерал резерв тизими (ФРТ) томонидан фоиз ставкларининг ошириш эҳтимолига тайёрланишга чақирди, деб хабар беради Рейтер агентлиги.

Банкнинг бош иқтисодчиси Каушик Басуга кўра, ФРТ ставкаларни оширишга валюта бозорларида волатилликка йўл қўймаслик ва жаҳондаги иқтисодий ўсишни чекламаслик мақсадларида кейинги йилга қадар шошмайди. Ставкаларнинг оширилиши ривожланаётган иқтисодлар учун қарзлар фоизларини оширишига олиб келиши мумкин.

Жаҳон банки ҳар икки йилда бир эълон қилинадиган прогнозда дунё иқтисодиёти 2015 йилда олдинги 3% қарши ўлароқ 2,8% ўсади, деб тахмин қилмоқда.

Ташкилот хабарларига кўра, хом-ашё, асосан, нефть нархларининг пасайиши, ушбу маҳсулот экспорт қилувчиларига кутилганидан ёмон таъсир қилди.

“Биз мамлакатлар, асосан, ривожланаётган иқтисодиётларни “қийин даврлар” давом этишига тайёрланишга чақирамиз”, - деди Басу Вашингтондаги матбуот анжуманида.

Иқтисодчининг фикрига кўра, паст хом-ашё нархлари охир оқибатда жаҳон иқтисодиётининг ўсишига олиб келиши керак.

ЖБга кўра, 2015 йилда энг тез ўсаётган йирик иқтисодиёт Ҳиндистон бозори бўлади (7,5%).

Шунга қарамасдан, Жаҳон банки 2015 йилда ривожланаётган иқтисодиётлар ўсиш прогнозини олдинги 4,8%дан 4,4%гача пасайтирди. Бунга сабаб Бразилия ва Россиядаги вазият.

Янгилик билан ўртоқлашиш: