Жаҳон банки Ўзбекистон учун прогнозни яхшилади
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Жаҳон банки Ўзбекистон учун прогнозни яхшилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Жаҳон банкининг “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” маърузасига асосланган ҳолда.
Унда 2017 йилда Ўзбекистон ЯИМ 7,6%га ўсиши прогноз қилинган, бу эса 2017 йил январдаги башоратдан 0,2 фоиз пунктига юқоридир.
Банк прогнозига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 7,7%, 2019 йилда 7,8% ташкил қилади.
Жаҳон банки 2018- ва 2019 йиллар учун ҳам Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозларини январ ойидаги прогнозга нисбатан ҳам 0,3 ва 0,4 фоиз пунктига яхшилади.
Банк ҳисоботида Ўзбекистон ЯИМ 2016 йилда 7,8% ўсгани, бу эса январ прогнозига нисбатан 0,5 фоиз пунктига яхишлигини таъкидлаб ўтган.