Жаҳон банки Ўзбекистонга Иқтисодий кенгаш ташкил этишда ёрдам беради

Дата: 13:30, 06-06-2018.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) Ўзбекистонга иқтисодий кенгашни ташкил этишда ёрдам беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу масала Жаҳон банки вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия ва иқтисодиёт вазирликлари ходимлари билан бўлган учрашувда муҳокама этилди.

Жаҳон банкини Иқтисодий маслаҳат кенгаши маслаҳатчиси Дэнни Лейпзигер, Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук, банкнинг Марказий Осиё бўйича етакчи иқтисодчиси Жулио Ревилла, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Морилар ЖБни тақдим этдилар.

Молия вазирлигидан хабар беришларича, ушбу Иқтисодий кенгаш учун техник вазифани ишлаб чиқишга Жаҳон банки томонидан Шарқий Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб минтақаларидаги муқобил кенгашлардаги иш тажрибаси жалб этилди.

Маслаҳатчи бўлиб Жаҳон Банкининг собиқ вице-президенти Денни Лейпцигер қатнашмоқда.

Янги ташкил этилган кенгаш иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан, маслаҳатчи фикрича давлат бюджети даромадларига зарар етказмаган ҳолда амалга ошириладиган солиқ ислоҳотлари масалалари бўйича умумий ёндашувлар мавжудлигини таъминлаш керак.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръатларини тезлаштиришнинг асосий омиллари муҳокама қилинди. Ресурсларни самарали тақсимлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, экспортнинг (ички талаб чекланган вазиятда) ўсиши, қишлоқ хўжалиги ва давлат корхоналари янада ислоҳ қилиш, самарали солиқ тизимини яратиш Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг юқори суръатларда ўсишига хизмат қилиши мумкинлиги қайд этилди.

Сурат манбаи: https://obzor.press/world/72100

Янгилик билан ўртоқлашиш: