Жамбил вилоятида ЙТҲ туфайли Алмати-Тошкент трассаси тўсиб қўйилди

Дата: 17:02, 30-07-2014.

Тараз. 30 июл. ЎзТАГ – Жамбил вилояти (Қозоғистон) Куюк довонидаги Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой айланиб ўтувчи трассасидаги ЙТҲ туфайли республика аҳамиятидаги Алмати-Тошкент автомобил йўли тўсиб қўйилди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.

“Авария эрталаб соат 8 атрофларида содир бўлди. Қуйига тушишда Mercedes енгил автомобили ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай оғир юк автомобили билан тўқнашиб кетди. Ҳозирда трассада ҳаракат ёпилган, йўл парчалардан тозаланмоқда. Ҳаракат вақтинчалик Куюк довонининг эски йўлига ўтказилган”, - деб сўзлаб берди Жамбил вилояти йўл бошқармаси матбуот хизмати мутахассиси Гулчеҳра Зияутдинова чоршанба куни.

Яна бир юк машинаси ҳам ЙТҲ иштирокчисига айланган. Авария тафсилотлари ҳали хабар қилингани йўқ. Фақат ҳалокат натижасида юк машинаси олиб келаётган юклар йўлга сочилиб кетгани маълум холос.

Г.Зияутдинованинг сўзларига кўра, улардан бирида қурилиш материаллари, бошқасида эса, полиз маҳсулотлари бўлган.

Жамбил вилояти қутқарув хизмати ходимларининг маълумотларига кўра, автоҳалокат натижасида ҳалок бўлганлар йўқ. Икки оёғи синган Mercedes ҳайдовчиси эса касалхонага олиб борилган.

Йўл тўлиқ тозалангандан кейин трассада ҳаракат яна қайта очилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: