Жанубий Корея Ўзбекистонга миллий геоинфотизимни яратишда ёрдам беради

Дата: 16:02, 12-02-2018.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Жанубий Корея Ўзбекистонга миллий геоинфотизимни яратишда ёрдам беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизматига асосланган ҳолда.

Хусусан, ушбу масала вазирликда GEOTWO CO LTD (Корея Республикаси) компанияси вакиллари билан учрашувда кўриб чиқилди.

“Учрашув давомида томонлар геоинформацион тизимларни ривожлантириш, чет маҳсулотларга қарамликни кескин камайтириш, келгусида хизматлар ва дастурий маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини яратиш учун миллий ахборот тизимларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқиш борасида ҳамкорликка келишиб олишди”, - дейилади муассаса хабарида.

Эслатиб ўтамизки, GEOTWO CO LTD – 2000 йили ташкил этилган мустақил геоинформацион компания бўлиб, Жанубий Корея ер-қурилиш ва ахборот макони бозорида етакчи саналади. Компания ечимларининг ўзига хослиги шундаки, улар АҚШнинг ESRI компаниясига тегишли машҳур ArcGIS дастурий маҳсулотига турдош саналади ва Корея Республикаси ҳамда бошқа қатор мамлакатлар давлат органларида жорий этилган.

Сурат манбаи: https://learnenglish.britishcouncil.org/en/english-emails/unit-5-making-arrangements

Янгилик билан ўртоқлашиш: