ЖЧ-2014: Германия Францияни, Бразилия – Колумбияни енгди

Дата: 11:44, 06-07-2014.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ - Германия Францияни, Бразилия – Колумбияни енгди ва энди яримфиналда жанубий америка ва европанинг энг яхши жамоалари беллашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) футбол бўйича Бразилиядаги жаҳон чемпионати 1/4 финали илк ўйинлари ортидан.
Бошланишига Германия-Франция ўйини ҳақида.
Бундестимнинг бош тренери Йоахим Лев бошланғич таркибнинг ўзидаёқ катта ўзгариш қилиб, Мюллерни марказнинг ўнг томонига ўтказди, унинг жойини эса Клозега бўшатиб берди. Яна қизиғи, илгари Мирослав ҳеч қачон бошланғич таркибда майдонга тушмаган эди.
Балким бунга Клозенинг бош билан яхши ўйнаши сабаб бўлгандир.
Ўз навбатида, Франция терма жамоаси мураббийси Дидье Дешам таркибга ҳеч қандай ўзгариш киритгани йўқ.
Лекин немислар ўйин бошиданоқ ташаббусни қўлга олиб, учранглиларнинг дарвозасига бостириб бора бошладилар. Натижада 13 минутда Кроос жаримадан тўпни ошириб берди ва Хуммельс уни усталик билан дарвозага йўллади – 1:0.
Шундан кейин немислар унча жон куйдиришгани йўқ ва фақат қарши хужумлар қилиб турдилар. Французларнинг бир неча голли вазиятларини Нойер бартараф қилди, Бензаманинг барча ҳаракатлари эса бесамар кетди.
Энди Бразилия-Колумбия ўйини ҳақида.
Ўйин бошлангунга қадар Колумбия каби ёрқин жамоа мезбонларга яхшигина қаршилик кўрсатадигандек туюлган эди. Лекин..
7- ва 69-минутларда бразилияликлар орасида Тьяго Сильва ва Давиж Луислар биттадан гол урдилар. Сильвага тўпни Неймар етказиб берди.
2:0.
Ва фақат 80-минутда Родригес битта жавоб тўпи кирита олди холос.
2:1.
Лекин ўйин охирида Бразилия термаси ўйинига жиддий таъсир қилиши мумкин бўлган вазият содир бўлди. Колумбияликлар ҳимоячиси Хуан Камил Суньига Неймарга қўпол хужум қилиб, тиззаси билан бразилия хужумчиси белига қаттиқ тепди ва чемпионат охирига қадар Бразилия термасини ушбу истеъдодли ўйинчидан жудо қилди.
Нима бўлганда ҳам, энди Бразилия чемпионатни ишонган ўйинчисисиз давом эттиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: