ЖИДУ қошида Олий дипломатия маткаби ташкил этилади

Дата: 17:32, 22-06-2018.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг (ЖИДУ) Бошқарув институти ва Дипломатик курслари тугатилди ва уларнинг негизида университет ҳузурида Олий дипломатия мактаби ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб Олий мактабда Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликлари, ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятга жалб қилинган бошқа вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маъмурий-бошқарув ходимлари мажбурий тартибда қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар.

Бундан ташқари, ҳужжатга мувофиқ, Олий мактаб университетнинг таълим йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида бизнес-маъмуриятчилиги йиллик дастурлари (МВА) доирасида магистрлар тайёрлашни амалга оширади.

Шу билан бирга, ЖИДУ бакалавриатида ўқиш муддати 5 йилдан 4 йилга қисқармоқда.

Сурат манбаи: https://upl.uz/policy/7031-news.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: