Жорий ўқув йилида грантлар асосида ўқишни битирган 7 мингдан ошиқ мутахассисни ишга олиш режалаштирилмоқда – вазир

Дата: 17:03, 29-09-2014.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Жорий ўқув йилида грантлар асосида ўқишни битирган 7 мингдан ошиқ мутахассисни ишга олиш режалаштирилмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов томонидан душанба куни матбуот анжуманида қилинган баёнотга асосланган ҳолда.

Бундан ташқари, 2013-2014 йилларда қурилган янги болалар мусиқа ва санъат мактабларида 472 янги иш ўринлари яратилади.

Ҳозирда Ўзбекистон халқ таълими тизимида жами 390,105 минг ўқитувчи меҳнат қилмоқда.

Педагогларнинг малакасини ошириш нақадар муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда барча ҳудудларда масофавий таълим марказлари шакллантирилди. Уларда жорий йилнинг ўзида 4 мингдан зиёд педагог ўз малакасини оширади. Бу 2010 йилдагидан 4 баравар кўп демакдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: