Жорий йил охирига қадар “Жиззах” ЭСҲ икки истиқболли лойиҳа якунланади

Дата: 18:25, 22-08-2014.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Жорий йил охирига қадар “Жиззах” ЭСҲ икки истиқболли лойиҳа якунланади,деб хабар қилади “Ўзбекистон овози”.

“Йил охирига қадар инвесторларимиз кўмаги ва бизнинг кўмагимиз билан умумий қиймати $37 млнлик ўн истиқболли лойиҳадан иккитаси бўйича ишлар якунланади. Натижада 120 иш ўрни яратилади. Бу шаҳримиздаги ана шунча ёш яхши ҳақи тўланадиган барқарор иш жойи билан таъминланади деганидир”, - деди “Жиззах” ЭСҲ дирекцияси” унитар корхонаси директори Алижон Абдуллаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат қарори билан тасдиқланган “2014-2015 йиларда “Жиззах” ЭСҲ транспорт, ишлаб чиқариш ва инженер-коммуникацион инфраструктурасини тезкор ривожлантириш дастурига мувофиқ, қиймати $29,5 млн маблағни ўзлаштириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил 18 мартда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакатнинг Жиззах вилояти ҳудудида янги “Жиззах” ЭСҲ ташкил қилиш ҳақидаги қарорга имзо чекди. Ҳудуд филиали Сирдарё вилоятида ҳам барпо этилади.

Бундан кўзланган мақсад – бу ерда хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш ва шу орқали замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришларни ривожлантиришдир.

“Жиззах” ЭИҲ 30 йил давомида амал қилиб, бу муддат чўзилиши мумкин. Ушбу муддат давомида ҳудудда алоҳида солиқ ва божхона режими амалад бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: