Жорий йилда Қозоғистон 5,1 млн тонна буғдой экспорт қилди – вазирлик

Дата: 17:10, 29-09-2014.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Жорий йилда Қозоғистон 5,1 млн тонна буғдой экспорт қилди, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Қишлоқ хўжалик вазирлиги АСМ давлат инспекцияси қўмитаси раиси Сакташ Хасеновга асосланган ҳолда.

“Ҳатто ҳозирга қадар биз йил бошидан бери 5,1 млн тонна буғдой етказиб бердик. Ўтган маркетинг йилида эса анъанавий бозорларга 8,7 млн тонна буғдой етказиб берилди”, - деди у душанба куни бўлиб ўтган брифингда. “Яъни ноннинг истиқболи бор”, - деб таъкидлади С. Хасенов.

У қозоқ донининг асосий экспорт бозорлар Эрон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Ўрта Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бўлиб қолаётганлигини эслатди.

“Ва ниҳоят, бизда янги бир йўналиш очилмоқда. Бу Жанубий-Шарқий Осиё ва Хитойга нон етказиб беришдир. Биз бунга кўп ҳаракат қилдик, ҳозирда масала деярли ҳал бўлди ва 3-4 йилда бизни ХХРга дон экспортини оширамиз. Бундан ташқари, истиқболда Хитой орқали Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари, шу жамладан, Жанубий Кореяга чиқиш ҳам кўриб чиқилмоқда”, - деди С. Хасенов.

Унинг сўзларига кўра, элеваторлардаги учинчи тоифадаги доннинг баҳоси тоннасига 40 минг тенгени ташкил қилади. “Ҳозирда бизнинг Озиқ-овқат корпорациямиз тоннасига ўртача 35-36 минг тенгедан сотиб олмоқда”, - деди С. Хасенов.

Илгари у Қозоғистон бункер оғирлигида 17 млн. тонна ҳосил олган тақдирда йилига ўртача 7 млн тонна буғдой экспорт қила олиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: