Жума куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади

Дата: 13:59, 13-06-2019.

Тошкент. 13 июнь. ЎзТАГ – Жума, 14 июнь куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради,ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19°, кундузи 34-36° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бироз бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 34-39° даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: liveinternet.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: