Жума куни Ўзбекистоннинг баъзи шаҳарларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 12:43, 14-06-2018.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Жума, 15 июн куни Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° иссиқ, кундузи 30-32° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши. момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво вақти-вақти билан бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида вақти-вақти билан ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24° иссиқ, кундузи 31-36° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсад. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://mirlily.livejournal.com/22111.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: