Жума куни Ўзбекистоннинг тоғли туманларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Дата: 11:33, 13-06-2014.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Жума куни Ўзбекистоннинг тоғли туманларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, мамлакатнинг қолган ҳудудларида иссиқ бўлиб, шамол эсади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22° илиқ, кундузи 36-38° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан ғарбдан эсиб, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 36-41° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан ғарбдан эсиб, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28° атрофида, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан ғарбдан эсиб, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28° илиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан, баъзида эса ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 36-41° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзан ғарбдан эсиб, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзан ғарбдан эсиб, 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 21-26° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: