ЎзРТХАБ ҳафталик савдолар ҳажми 181,7 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 17:49, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 23-29 июн кунлари Ўзбек Республика Товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХАБ) савдолари ҳажми 181,7 млрд сўмни ташкил қилди. Бу олдинги ҳафтадаги рекорд натижага қараганда 217,9 млрд сўм кам демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биржа савдоларида 138,7 млрд сўмлик (минус 30,5 млрд сўм) савдо қайд этилди. Бу ерда суюлтирилган газ ва полиэтилен савдосида сусайиш кузатилиб, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосида ўсиш қайд этилди.
Валюта савдо майдончасида савдо ҳажми $2,1 млнга тенг бўлди, бу ҳажмнинг ярмидан кўпи суюлтирилган газ улушидир. Фарғона НҚИЗ $750 минглик нефт гази сотиб, экспорт бозорининг 36% эгаллади.
Кўргазма-ярмарка савдоларида реализация миқдори 21 млрд сўмни ташкил қилди. Экспорт ҳажми 4,4 млрддан 5,8 млрд сўмгача ошди.
Давлат харидлари тармоғи аукцион савдолари тизимида 21% ўсиш кузатилиб, бу ердаги савдолар ҳажми 12,1 млрд сўмга етди. Битимлар ҳажми 6,362 мингтага ва савдо иштирокчилари сони 4,391 мингтага етди.
Корпоратив харидлар умумий ҳажми 20% ўсиб, 9,9 млрд смга етди. Натижада 1,5 млн сўмгача маблағ тежаб қолинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: