ЎзРТХБ давлат харидлари тизимида электрон нарх бюллетени жорий этилди

Дата: 15:58, 26-06-2015.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) мутахассислари томонидан давлат харидлари савдо тизимига электрон нарх бюллетени жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзРТХБ матбуот хизмати маълумотларига кўра, корпоратив харидлар тизимида жорий этилган ушбу функция фойдаланувчининг шахсий кабинетида бўлиб, сотилган товарнинг буюртмачи ҳудуди ва товар тоифасидан келиб чиқиб маълум муддат орасидаги нархи ҳақида маълумот олишга имкон беради. Янги функция давлат ва корпоратив харидлари буюртмачилари ва етказиб берувчиларига буюртмалар жойлаштиришда товар бозорлари конъюнктурасига эътиборга олишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг 1 июнидан ЎзРТХБ янги савдо тизими – электрон каталог жорий этилди. Ушбу савдо платформасида тузилган битимлар ҳажми бугунда 4 млрд сўмдан ошди. Яқинда давлат харидлари электрон савдо тизими редизайндан ўтказилиб, веб-сайтнинг функционаллиги яхшиланди. Бундан ташқари, биржа мутахассислари билан алоқа тизими ҳам йўлга қўйилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: