20 июн ўйинлари сюрпризларсиз ўтиши керак
Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. 20 июн ўйинлари сюрпризларсиз ўтиши керак: Уругвай Саудия Арабистонини, Португалия – Мароккони, Испания – Эронни енгиши зарур.
Аввал, Тошкент вақти билан соат 17.00да Португалия ва Марокко майдонга тушади. Роналду ва Ко Испания билан 3:3 ҳисобида тугаган драматик учрашувдан сўнг ўзинининг нимага қодирлигини кўрсатиш ниятида. Бу таҳликали тажрибани очиқчасига кучсиз бўлган Марокашдан бошқа кимнинг устида ўтказиш мумкин?
Ҳатто Испания билан дуранг натижа ҳам Португалия ажойиб ҳолатда эканлигини кўрсатди. Тан олиш керакки, Роналду ҳозир куч қувватга тўлган – тезкор, ва голли вазиятларда фил каби хотиржам.
Португалларнинг тезкор ва енгил ўйинига марокашликлар нимани қарама қарши кўйиши мумкин – тушуниш қийин. Эрон билан биринчи ўйиндан келиб чиқсак, фақат 11 киши бўлиб дарвозани ҳимоя қилишни холос.
Сўнгра, соат 20.00да А гуруҳида Уругвай ва Саудия Арабистони майдонга тушади. Россиянинг Миср устидан феерик ғалабасидан кейин ушбу ўйин анча тахмин қиладиган даражада кечади. Яъни Саурес бошчилигидаги уругвайликлар биринчиликнинг энг кучсиз жамоаларидан бирини ютишга мажбурлар. Ҳамма гап қандай ҳисоб билан ютишда.
Уругвай фойдасига асосий далил шуки, уларнинг бош тўпурари Миср билан ўйинда барча қийшиқ зарбалар заҳирасини ишлатиб бўлган. Артиллерияда бўлгани каби, снаряд бир нуқтага икки марта тушиши мумкин эмас, худди шундай, Суарес ҳам икки ўйин кетма кет тўп урмаслиги мумкин эмас.
Соат 23.00да эса Испания ва Эрон бир бирига қарши келади. Испанлар В гуруҳининг етакчиси билан учрашиши ҳақида ёзишнинг ўзи ҳам ғалати. Лекин ҳақиқат шундай. Катта ҳисобда, айнан ушбу ўйиндан курашни кутиш мумкин. Аутсайдер жамоалар (Саудия Арабистони, Марокаш ва Эрон) ўйинлари орасида ушбу ўйин яхшироқдай кўринади.
Ҳамма гап испанлар ушбу ўйинга тўлиқ ҳарбий тайёргарликда етиб кела оладими – йўқмилигида. Тўғри, кураш бўлиши кутилмоқда, лекин Испания эронликларнинг имкониятлари сезиларли даражада, деб ҳисоблаши учун ўта кучли.
Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.