Франция – Аргентина: копток юмалоқ, ҳамма нарса бўлиши мумкин

Дата: 16:14, 29-06-2018.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Эртага, 30 июн, Тошкент вақти билан соат 19.00да Франция – Аргентина ўртасида Россиядаги ЖЧ-2018даги 1/8 финалнинг биринчи ўйини бошланади.

Ўйин кун тартибининг ўзи ҳайратланарли. Камига Гризманн Мессига қарши келишини олинг. Кўплаб ОАВ ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу икки жамоанинг олдинги ўйинларидан муқобилликлар, қонунийятлар, тамойиллар қидира бошлашди.

Бироқ...

Бироқ ростини айтганда, бу барча тарихий ўхшатмалар ўринли эмас. “Казань-арен”адаги ўйин – бу алоҳида масала.

Бугун олдимизда бош тренер жамоани бошқариш мурватларини йўқотган ва чуқур таназзулни бошидан кечираётган Аргентинанинг тарихи турибди. Жамоанинг ичида нималар бўлаётганини ҳеч ким билмайди. Месси ҳаммани етаклаётгандай туюлади, лекин гол уролмаяпти. Ва бу жуда катта муаммо аслида.

Шунингдек, кўз олдимизда Франция термасининг бошқа бир тарихи шаклланмоқда. Дидье Дешам француз футболининг бутун тарихи давомида энг кучли таркиблардан бирига эга бўлган ҳолда – ундан фойда чиқара олмади.

Нима бўлганида ҳам кўпчилик экспертлар Францияни фаворит деб ҳисобламоқда. Бунга қарши ўлароқ қатор экспертлар зарур ҳолда ишлаб қолиши мумкин бўлган Месси омили ҳақида гапирмоқдалар.

Аммо...

Бу омил умуман ишламаслиги ҳам мумкин. Бундан ташқари, Жиру-Гризманн-Мбаппелар ҳам мақтайдиган ҳолда эмас. Ваъда қилиш мумкин бўлган ягона нарса – плей-офф босқичида қизиқарли ва ҳаяжонли учрашув.

Қолган ҳаммасини ўйиннинг ўзи, ҳакам ва тўп ҳал қилади, у юмалоқлигини ҳисобга олсак, ҳамма нарса бўлиши мумкин!

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: