Франция данияликлар билан беллашади, Хорватия эса плей-офф учун рақиб танлайди
Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Россиядаги 2018 йилги жаҳон чемпионатининг ўн учинчи кунида Погба ва Гризманн Дания термасига қарши майдонга тушади, Модрич ва Ракитич эса плей-офф бўйича рақибини танлаш имкониятига эга бўлади.
Тошкент вақти билан 19.00да Франция ва Дания C гуруҳида биринчи ўрин ғолибини аниқлаб олишади. Қизиғи, данияликлар французларни иккинчи ўринга суриш учун ютишлари керак. Аммо, яна бир муҳим ҳолат бор: дуранг иккала жамоани ҳам қониқтиради. Ўшанда Франция биринчи ўринда, Дания – иккинчи ўринда қолади. Шундай қилиб, қандайдир тренерлик тактик ўйланмаларини ҳам истисно қилмаслик керак.
Перу билан Австралия орасидаги параллел учрашувда, биринчи терма албатта ғалаба қозониши зарур (агар французлар 0:2 ҳисобида ютқазса 1:0 билан). Яъни, австралияликлар Франция-Дания ўйини натижасига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб қолдилар.
Шу билан бирга, 23.00да D гуруҳидаги икки оловли қарама-қаршилик бошланади: Аргентина – Нигерия, Исландия – Хорватия. Бу ЖЧ-2018даги “ўлим гуруҳи” эканлигини ҳал қилувчи омил – жамоалардан ҳеч бири учинчи босқичига чиқиш имкониятини йўқотмагани билдириши мумкин. Бу имкон ҳатто бир очкога эга, урилган ва ўтказилган голлардаги фарқи 2 бўлган Исландияда, ва ғалати бўлсада, бир очкога эга Аргентинада ҳам мавжуд. Ҳар икки ўйинлардаги дуранг 1/8 финалга навбати билан Хорватия ва Нигерияни чиқаради.
Исландия Хорватия устидан, масалан, 1:0 ҳисобида ғалаба қилган тақдирда, Аргентина Нигерия дарвозасига камида уч жавобсиз гол уриши керак бўлади.
Тўрт жамоадан учтасига ғалаба зарурлигини ҳисобга олсак, афтидан, кураш жуда кескин бўлиши кутилмоқда. Хорватия Исландиядан, масалан, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган, Аргентина Нигерия устидан 5:0 билан ғалаба қилган тақдирда, биринчи ўринни йўқотиши мумкин бўлган.
Бу D гуруҳидаги бугунги ўйинлардаги энг фантастик натижа эканлигини айтиб ўтиш зарур.
Агар бугун Франция Данияга енгилмаса, Бельгия билан бирга кучли футбол намойиш этаётган Хорватия плей-оффда С гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан тушади. Ўйлайманки, хорватлар бу босқичда французлар билан ўйнаш яхши фикр эмаслигини тушунишади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бугун кечқурун бизни турнирнинг безаги бўлиши мумкин бўлган жуда қизиқарли учрашувлар кутмоқда. Умид қиламанки, кўпчилигимиз Аргентина, хусусан, Мессидан мўъжиза кутмоқда, чунки уларсиз Россиядаги жаҳон чемпионати ўз мафтункорлигининг бир қисмини йўқотади.
Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.