ЖЧ-2018нинг тўққизинчи кунига келиб кўпчиликни Неймар Швейцария билан ўйин олдидан нима егани ва нега пассив бўлгани қизиқтирмоқда
Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Россиядаги ЖЧ-2018нинг тўққизинчи куни ўйинларида олов ва музнинг (Нигерия – Исландия) учрашиши кутилмоқда, биз костарикаликларнинг Бразилия билан ўйинда гуруҳдан чиқиш учун даъвогарлар орасида қолиш истаги ҳамда Сербия ва Швейцария ижросидаги анча сифатли Европа футболининг гувоҳига айланамиз.
Аввал Тошкент вақти билан соат 17.00да Санкт-Петербургдаги “Крестовский” стадионига Е гуруҳидаги Бразилия ва Коста-Рика тушади. Костарикаликлар Сербиядан минимал ҳисобда мағлубиятдан сўнг максимум ғалабага, минимум – дурангга ўйнашга мажбур.
Ўз навбатида, мундиал бошида хатога йўл қўйган пентакампеонлар эса ўзларини ишқибозлари олдида оқлаб олишлари зарур. Айниқса, бунга бразилияликларнинг Швейцария билан ўйинда ўта пассив бўлган хужумчиси Неймар муҳтож.
Аслида, ўйин фаворити Бразилия эканлиги тушунарли, Коста-Рика бўйидан баландга саклай оладими-йўқми, деган саволга эса жавоб йўқ.
Соат 20.00да D гуруҳида яна бир ўйин бўлади. Биринчилик бошида аргентиналиклардан бир очко олган исландлар Нигерияни имтиҳондан ўтказади.
Исландлар заҳирада ҳеч бўлмаса бир очкоси борлиги сабаб совуққонлик билан ўйнайди. Айнан шу уларга ўзларида психологик ишончни ҳосил қилишлари учун зарур. Бошланишида хорватлардан иккита жавобсиз тўп олган нигерияликлар гуруҳдан чиқиш имконини олишлари учун ғалабага ўйнашга мажбурлар. Дуранг ҳолатида Хорватия гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди ва Исландия билан ўйинда ҳар қанақа мотивацияни йўқотади.
Бутун Аргентина ушбу ўйинни диққат билан кузатади. Қизиғи, учрашувдан кейин бутун мамлакат ва Хорватия билан бирга йиғлаган Диего Армандо Марадона Нигерияга ишқибозлик қилади, бўлиб чиқаяпти. Чунки Исландиянинг ғалабаси аргентиналикларнинг плей-оффга чиқиш имидларини бутунлай йўққа чиқаради. Дуранг эса қандайдир умид берсада, у ҳам минимал даражада.
Соат 23.00да Калининград стадионига Сербия ва Швейцария тушади. Сербларда 3 очко, Швейцарияда – битта. Аммо ҳар иккисида ҳам ўйинда ғалаба қилиш истаги бўлади. Сербия Е гуруҳида етакчилигига қарамасдан, бугунги ўйинда бутун муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилади. Бразилияга қарши якуний ўйин эса, жуда мураккаб бўлиши мумкин. Буни Сербиянинг бош тренери тушунмаслиги мумкин эмас.
Швейцариянинг ҳам чекинадиган ери йўқ. Тўғри, бугун Сербия устидан ғалаба қилинса, Коста-Рика билан гуруҳдаги охирги ўйин осонгина кечиши мумкин.
Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.