ЖМ-2018нинг фаворит ва аутсайдерлари: тахмин қиламиз...ва унутмаймиз
Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Тошимов. Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати бошланишидан бир неча кун олдин мундиалнинг фаворит ва аутсайдерлари ким эканлигини тахмин қилиб кўрамиз, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қайси жамоага ишқибозлик қилишидан қатъий назар, барчамиз асосан чиройли футбол – тезкор ҳужумлар, фантастик паслар, тўпни моҳирлик билан қабул қилиш, қойилмақом дриблинг ва бурама зарбалар мафтунимиз.
Шу билан бирга, футбол байрами кўплаб мухлислар учун супер-юлдузлар – Криштиану Роналду, Лионел Месси ва Муҳаммад Салоҳ деганидир. Аммо КриРО ва Монинг ҳозирги ҳолати ҳақида 15 июн куни Испания ва Уругвай, Месси ҳақида 16 июн куни Исландия билан ўйинда сўнг гаплашамиз.
Ҳозир эса, кўпчилик айтмоқчи бўлганидек, “қаҳвада фол очиб кўрамиз”... Яъни, мундиал бошланишидан аввал гуруҳларнинг фаворит ва аутсайдерларини аниқлашга ҳаракат қиламиз.
Шундай қилиб, А гуруҳида Уругвай фаворитдай кўринади. Ўйлайманки, ҳар қандай мураббий Оскар Табарес эга бўлган миллий жамоага эга бўлишни хоҳлаган бўлар эди. Ҳатто суперюлдуз Салоҳ бўлган Миср ҳам гуруҳдаги иккинчи кучли жамоага ўхшайди. Роналду ва Португалия терма жамоаси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Аммо ... Шуниси тушунарлики, Миср терма жамоаси футболчиларининг ўртача даражаси Португалия терма жамоасининг футболчиларининг ўртача даражасидан анча паст. Россия ва Саудия Арабистони гуруҳдаги энг заиф жамоалар сифатида кўринади.
Португалия ва Испания - В гуруҳининг фаворитлари. Улар турнирнинг бошидаёқ бир-бирига қарши ўйнайди. Аслида, Эрон якдилроқ жамоа бўлиб кўринади ва Марокашдан фарқли ўлароқ, яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Таркибида Роналду, Иско, Давид Сильва ва Диего Коста бўлган жамоанинг олдида қолган икки жамоа ўта ғариб ҳолатда, дейиш мумкин.
С гуруҳида Пол Погба, Оливье Жиру, Антуан Гризманн бўлган Франция, Перу ва Дания даврани қиздиради. Ҳа, Жанубий Америка жамоасининг кўплаб футболчилари кенг жамоатчиликка маълум эмас, Данияда эса ҳозир Микаэл Лаудруп йўқ, аммо улар қизиқарли ва тезкор ўйнамоқда. Бу учликдан ташқарида авлодлар алмашинувини бошидан кечираётган ва ёши туфайли яхши футболчиларидан ажралган Австралия турибди.
D гуруҳи энг сирли гуруҳлардан бири. Албатта, таркибида Месси бўлган Аргентинани алоҳида ажратиш мумкин ва уни фаворит деб ҳисоблаш мумкин. Аммо ... аввалги Европа турнирида ажойиб ўйин кўрсатган Исландия ва Модрич ва Ракитичга эга Хорватия Жанубий Америкаликларга қарши кескин кураш олиб боришга қодир. Нигерия нимага қодирлигини айтиш қийин, бироқ Жон Оби Микел ва Аҳмад Мусанинг борлиги бу жамоани жуда хавфли қилади, шу сабабли гуруҳдаги аниқ аутсайдерни аниқлаш мумкин эмас.
Бир қарашда Е гуруҳи анча-мунча тушунарли. Яъни, Бразилия ва Швейцария биринчи иккита жойни эгаллайди ва гуруҳдан чиқади. Лекин шуниси ҳам борки, гуруҳнинг бошқа икки жамоаси – Коста-Рика ва Сербия жамоаларининг нимага қодирлигини ҳеч ким билмайди.
F гуруҳини бекорга “ўлим гуруҳи” деб аташмаяпти. Унда Германия, Мексика ва Швеция тўқнашади, ушбу термаларнинг ҳар бири биринчи ўринни олиши мумкин. Шубҳасиз, немисларнинг имкониятларини яхшироқ деб айтиш мумкин, аммо мексикаликлар ва шведлар жуда кўп нарсаларга қодир, шунинг учун Йоахим Левнинг шогирдларига осон бўлмайди. Жанубий Корея гуруҳ аутсайдеридай кўринади.
Англия ва Бельгияни ажратиб кўрсатиш учун гуруҳ G гуруҳига эътибор қаратиш кифоя. Иккала жамоа ҳам жуда кучли таркибга эга ва бир-бирининг режасини бузиш имкониятига эга. Бошқа икки жамоа – Тунис ва Панама алоҳида туришибди. Улар ҳозирча гуруҳнинг фаворитлари билан тенг равишда рақобатлаша олишга қодир эмасдай туюлади.
Н гуруҳининг фаворитлари Польша ва Колумбия. Гуруҳнинг бошқа икки жамоаси – Сенегал ва Япония – аллақачон ўзининг кучли давридан ўтиб бўлган ва энди яхши тайёрланган поляклар ва колумбияликларга рақобат туғдириш кучига эга эмас.
Лекин ҳар доимгидай, мақолани охир-оқибат оддий ҳақиқатни айтиш билан тугаллайман. Футбол бу футбол, тўп эса юмалоқ ва ҳар қандай мўъжиза содир бўлиши мумкин. Фаворитлар ўз даражасини тасдиқлай олмаслиги, аутсайдерлар эса ҳақиқий ўйин кўрсатишлари мумкин. Яна ким билади…